Описание

64 11 30.12.17
“СЎЗДАН ЯРАЛГАН ҲАЁТ”: ЛОЛА ҲАТАМОВА БИЛАН ЭКСКЛЮЗИВ СУҲБАТ, 2-қисм (адабий-биографик-ҳужжатли-мусиқий дастур)

Таниқли ўзбек журналисти, машҳур сиёсий шарҳловчи ва моҳир таржимон Лола Ҳатамованинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган “Сўздан яралган ҳаёт” номли дастуримизнинг 2-қисмида, Лола Ҳатамова, 1974-1986 йиллардаги ўзининг Ҳиндистон билан боғлиқ фаолияти ҳақида ҳикоя қилишдан бошлайди.

Ҳиндистон юлдузлари Раж Капур ва унинг сулоласи билан бўлган учрашувлари;

Тошкент Халқаро кинофестивали;

Бобомурод Ҳамдамов ва Раж Капурларга таржимон;

Раж Капур билан сўнгги учрашув;

Лола Ҳатамованинг ҳиндча исмини биласизми?;

Ҳиндистон, 2-класс поездларидаги сафарлар;

Риши Капур, Митхун Чакраборти ва бошқа киноюлдузлар билан учрашувлар, қизғин суҳбатлар;

Самарқанддаги 1-“Шарқ тароналари” фестивали;

1980-1990 йиллар...;

Ўзбекистон Мустақиллик остонасида...;

Президент Девонидан кетиш;

Ислом Каримов, Шукрулло Мирсаидов, Зелемхон Ҳайдаровлар...;

ҳамда “Мен нечун тарк этдим, Ўзбекистонни?!”

ва бошқа кўплаб қизиқарли хотиралар...

Дастуримизнинг бу галги сонида Лола Ҳатамова ўзининг сеҳрли овози билан шеърлар ўқийди, тўрт тилда Тошкентни мадҳ этади.

Дилрабо куй-қўшиқлар...

Хуллас, Лола Ҳатамованинг АҚШга қилган илк сафаригача бўлган давр бугунги дастуримиздан ўрин олган.

Дастурнинг давоми бор.

********
Дастурда фойдаланилган материаллар (1-2-қисмлар учун):

“Жаноб 420” (1955 й.) ҳинд бадиий филмидаги “Mera joota hai Japani” (“Менинг пойабзалим японларники”) ва “Ichak dana, bichak dana” (“У ёқда ҳам дона, бу ёқда ҳам дона” (Анор тўғрисидаги топишмоқ)) қўшиқлари;

“Сангам” (1964 й.) ҳинд бадиий филмидаги “Bol Radha, bol Sangam” ("Айт, Радҳа, дилларимиз қачон бирлашади?") ва “Har dil jo pyar karega” (“Севгига мубтало дил”) қўшиқлари;

Раж Капур ва Бобомурод Ҳамдамовларнинг Тошкент Халқаро кинофестивалидаги учрашувига бағишланган “Икки буюк истеъдод учрашуви” номли ҳужжатли филмдан лавҳа. “Ўзбектелефильм”, 1982 й.;

"Ялла" фильм-концертидан лавҳа. “Ўзбектелефильм”, 1978 й.;

Муножот Йўлчиева, "Муножот" ашуласи ;

Ўзбекистон МТРК архивидан олинган айрим суратлар;

Лола Ҳатамова шахсий архивидан тақдим қилинган кўплаб тарихий суратлар;

Баъзи фотосуратлар интернет тармоғидан олинган.
********
Дастур давомийлиги: 51 дақиқа 31 сония.

Ziyo NUR студияси маҳсулоти.

Муаллифлик ва бошқа ҳуқуқлар Ziyo NUR студиясига тегишли.

Муаллиф ва суҳбатдош: Улуғбек Бакиров (Норвегия)

Техник муҳаррир ва монтажчи: Зиё Нур (Ҳолландия)

E-mail: ubakirov@gmail.com

(Изоҳ: Видео сифатини “480p” га мосласангиз, тасвирлар янада тиниқлашади)


- 2017 -